«БАБАЯН ИСТЕЪФОГА ЧИҚАДИМИ?», ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР ЁХУД «ЭРУДИТ СПОРТ»ДА ЎҚИНГ!

ES №48 1

Мамлакатимизнинг етакчи спорт нашрларидан бири «Эрудит Спорт»нинг 14 июнь, пайшанба куни сотувга чиқадиган янги №48-сони анонси билан қисқача таништирамиз. Одатдагидек, газетанинг №48-сонида ҳам долзарб мавзулар кўтарилган. Айниқса, терма жамоамиз ва Бабаян мавзусига катта урғу берилган.

«МАҒЛУБИЯТГА КИМ АЙБДОР?»

Газетанинг кириш қисмидаги 2-саҳифада журналист Диёр Имомхўжаев ўз мақоласи билан чиқиш қилиб, Эрондаги мағлубиятли ўйин сабаблари ва умуман Самвел Бабаяннинг фаолияти ҳақида ёзади:

«…Матбуот анжуманларининг бирида Бабаян журналистларни футболни тушунмасликда айблаганди. Бугун ўша журналистлар у футболни қандай тушунишини кўриб турибди. Биз ишонч билдирмаган, биз танқид қилган ва биз очиб берган масалалар Бабаяннинг оёғига болта бўлганини ҳамма кўрди. Мана энди савол: футболни аслида ким тушунмайди?» — дея ёзган Диёр Имомхўжаев ўз мақоласи давомида.

Ушбу мақоланинг ёнгинасида эса Бабаяннинг терма жамоада қолиши ёки истеъфоси борасида фикр юритилган.

ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВ МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОА ТАҚДИРИ ҲАҚИДА

Таниқли журналист Хайрулла Ҳамидов ҳам Эрондаги қониқарсиз натижа ва нурсиз ўйиндан кейин газетада чиқиш қилиб, миллий терма жамоамизнинг кейинги тақдири ҳақида таъсирли мақола эълон қилган.

ҲАММАСИ АНДРЕЕВДАН БОШЛАНГАНДИ… ЁХУД МАҒЛУБИЯТНИНГ 5 САБАБИ

Журналист Ўткир Жалолхонов Эрондаги мағлубиятни таҳлил этиб, жамоамиз муваффақиятсизлигига олиб келган 5 сабабни келтирган.

РАҲМАТ СЕНГА, ҚАТАР!

Сешанба оқшомида Қатар термаси корейслар устидан ғалаба қозонгач, ЖЧ-2018 га бориш учун яна имконият ҳосил бўлди. Гуруҳимиздаги ҳолат ва энди нима бўлиши ҳақида батафсил ўқийсиз.

КОНФЕДЕРАЦИЯЛАР КУБОГИГА ХУШ КЕЛИБСИЗ!

Газетамизнинг ушбу сонида шанба куни Россия майдонларида старт оладиган Конфедерациялар Кубоги-2017 га боғлиқ барча маълумотлар, мусобақанинг юлдуз футболчилари, ўйинлари ва деворий тақвими билан танишасиз.

ШУНИНГДЕК…

Европа ва жаҳон футболига оид энг муҳим воқеаликлар шарҳи, трансферлар, рейтинглар, ўйинлар ва долзарб мавзулар, энг қизиқарли мақолалардан ҳам баҳраманд бўлиш имконияти сизда мавжуд.

ДАРВОҚЕ… ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: «ҚАСДМИ Ё ХАТО?»

Газетани ёпиб берувчи сўнгги 48-саҳифадаги «Офсайд» рукнида Диёр Имомхўжаев «Қасдми ё хато?» мақоласи орқали Самвел Бабаян ва унинг кирдикорлари ҳақида сўз юритган.

Мақола шундай бошланади:

«Кимсиз ўзи? Мураббий? Менежер? Ишбилармон? Файласуф? Тадбиркор?»

Қўрқоқсиз. Иш журналистлардан бошланганидаёқ билганман. Қўрқоқ олдиндан мушт кўтаради ва зарба тегиб қолиши мумкин бўлган нуқталарига юмшоқроқ нимадир қўйиб олади, қаттиқ оғримасин деб. Қўрқоқлик ўйин услубида ҳам намоён. Абдухолиқов айтганидек, қўрқоқроқ тактика бу. Рашидов, Аҳмедов, Жепаров, Шомуродов, Машарипов каби гол исини сезадиган футболчилар билан ҳимояга ётиб оладиган услубни кўриб келдик, Эрон дарвозасига битта ҳам аниқ зарба бермадик.

…Афанди у. Сергеев, Ҳошимов, Андреев, Лобанов, Кримец каби футболчилар билан Жаҳон Чемпионатига чиқиш мумкин деб асосан ўзи ишонди. Бири фақат тепкилайди, бошқаси пенальти қилади, кимдир уч дақиқа чидайди, яна бири оёқлари остидан гол қўяди. Бутун Эрон Лобанов ўтказган голларни кўриб, ярим йилда ортига қайтарса, биз уни Теҳронга қайта олиб борамиз, адашган эдингиз демоқчи бўламиз ва ўзимиз адашамиз» — дея аччиқ ҳақиқатлар битилган мақолада. Буни албатта ўқишингиз шарт!

Биз шу ерда тўхтаймиз. «Эрудит Спорт» газетасини харид қилиб, афсусланмаслигингизга кафолат бера оламиз. Газетани 15 июнь, пайшанба кунидан шаҳар ва туманингиздаги матбуот дўконлари ва хусусий газета тарқатувчилардан сотиб олишингиз мумкин. Футболга бўлган чанқоғингиз қондирилишига ишонамиз. Шошилинг!

«Эрудит Спорт» газетаси №48-сони муқоваси:

Abloshka

6 Фикрлар "«БАБАЯН ИСТЕЪФОГА ЧИҚАДИМИ?», ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР ЁХУД «ЭРУДИТ СПОРТ»ДА ЎҚИНГ!"

  1. MIRABROR USMONOV germanyada dam olib yuribdi unga futbol kerakmas davlatimiz pullarini yeb yuribdida teshilgur O U T mirabror i babayan

  2. Islomjon | 15.06.2017 в 10:57 |

    Diyorbek quruq qoshiq og`iz yirtadi, amaliy ishga o`taylik. Babayan hech qachon o`zi ketmaydi, biz ketgazishimiz kerak. Bu meni ishimmas meni ishim yozish holas desangiz unda bilmadim uni ketkazish kimni ishi ekan. Bir bir narsa uyushtiring UFF binosi oldida mitingmi biror bog`da petitsiya sizga yordam qilaylik. Hozir shu ishlarni qilmasak keyin afsuslanamiz.

  3. Фарход | 15.06.2017 в 10:28 |

    МТЖ мураббийлигига Рузикул Бердиевни олиб келиш керак.

  4. Menimcha hamma ishni bosbida MUZ turibdi. U ketsa Babayan va uni suyuklilariga MTJ joy qolmaydi. Buni barcha biladi lekin aytishga chuchimoqda.

  5. ARISTOKRAT | 14.06.2017 в 18:37 |

    Albatta Olamiz! Iloji bulsa Babayan va terma haqidagi Xamidov va Imomxujaevlarni maqolasini saytilaga beriyla

  6. Дилшод Васиев | 14.06.2017 в 18:34 |

    Эрудит Спорт рахмат силарга анчадан буён узбек футболи муаммолари, Бабаянни танкид киласилар! Бабаян кетиши шарт!

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*