ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: БИЗДА МУНДИАЛБОП ЖАМОА БОРМИ?

lobanovv

Саволингизга ҳали ҳам аниқ жавоб топа олмаган бўлсангиз, ёрдамлашиб юбораман. Терма жамоада ким қандай ишлашидан қатъи назар биз қитъанинг етакчи жамоаларидан устун эмасмиз. Улардан устун бўлиш учун эса мураббийларни алмаштиравериш камлик қилади. Биз кўп нарсани ўзгартиришимиз керак.

Вадим Абрамов кўпчиликка ёқадиган футбол кўрсата олган бўлса-да, Эрон, Жанубий Корея, Австралия каби етакчилардан барибир енгилганди. Мана энди Бабаян кетма-кет ютиб келаётгандек кўринса-да, барибир форслар ёки кореяликларга тиши ўтмади. Нега? Сизнингча у ўзидан аввалги мутахассисларга қараганда кучлироқмиди?

Мен бу саволга қўрқмасдан йўқ деб жавоб бераман. Рауф Инилеев ҳам, Миржалол Қосимов ҳам, Вадим Абрамов ҳам Самвел Бабаянга қараганда бир бош устунроқ. Буни ўйин сифатида ҳам, танланаётган таркибда ҳам кўришингиз мумкин. Ҳар сафар тенгма-тенг ўйин кўрсатгандек бўлишимиздан нима нам, агар натижа биз ўйлаганимиздек бўлмаса?

Мен бугун футболчиларни айблаш фикридан йироқман, улар қўлларидан келган барча ишни амалга оширди. Улар ўзларида бори билан ўйнай олади, ундан ортиғига қодир эмас. Даврон Ҳошимовнинг меҳнаткаш футболчи экани қанчалик рост бўлса, кореялик футболчилардан шу қадар ортда экани ҳам шунча ҳақиқат. “Сўғдиёна”, “Андижон” каби клубларга қарши ўйнаб юрган йигитнинг савияси қандай қилиб Сеулда Жанубий Корея билан ўйин учун тортсин?

Айтайлик, Марат Бикмаев гол урди. Унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ўзи иштирок этган ўйинларнинг барчасида қўлидан келганича ўйнамоқда. Бироқ жисмоний жиҳатдан олиб қараганда кучи 90 дақиқага етмаслигини кўпчилик билади. Унинг ўрнига тушадиган футболчи Александр Гейнрих эса Бикмаевдан ҳам кексароқ. Навқирон даврида Москвада адашиб қолган Саша, қариган чоғида Европада тўп сурадиган футболчиларни алдаб ўтиб кетсинми? Яман, Сурия, Баҳрайн каби рақиблар ҳали ҳеч нарса эмас. Хитой ҳамда Қатарнинг савиясига дош бера олишимиз учун бизга оламшумул ишлар жоизмасди. Бироқ Жанубий Корея, Эрон каби термалар умуман бошқа дунё. Уларни Бабаян каби мутахассислар билан юта олмаймиз.

Иорданияга қарши ўйинда Егорь Кримец иккита жиддий хатога йўл қўйганини кўрдингиз. Лобановдаги ортиқча вазн ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бироқ бу нарса кўк форма ва Adidas курткасига кўпроқ ишонадиган мутахассис фикрини ўзгартирмайди, яна қандай қилиб сенсацион натижа ҳақида гапириш мумкин?

Газетанинг аввалги сонларидан бирида савол ташлагандим. Футболни таг-туги билан ўзгартириш ва Мундиалдан қолиб кетиш афзалроқми ёки шундай темпда давом этиб, Жаҳон Чемпионатига чиқишми? Ўзимнинг хулосам биринчиси экани ҳақида кўп гапирганман, сиздачи, сиз қайси бирини кўпроқ истайсиз?

Осиёнинг 2016 йилдаги энг кучли футболчилари ва клубларига назар солинг. Биздан ким бор? Одил Аҳмедовнинг ўзи термани қачонгача етаклаб юриши мумкин. Шундай кемтикларимиз борки, уларни Сурия ёки Қатар оча олмаслиги мумкин, бироқ форслар, кореяликлар бунда катта муаммога дуч келмайди.

Жамоа борича курашмоқда. Шарманда бўлаётгани йўқ. Очко олиши керак бўлган ўйинларда очко ола билмоқда. Бироқ бу биз кутганидан ортиғи эмас. Буни Рустам Мирсодиқов ҳам, Даврон Файзиев ҳам уддалаб бера олади. Терма жамоага эса унга нимадир бера оладиган мутахассис керак. Қатарга қаранг, Хорхе Фоссатини олиб келяпти, Хитой Липпига ишонч билдирмоқда. Эронда Карлуш Кейруш, Жанубий Кореяда Ули Штилике, Японияда Воҳид Халилхожич, Саудияда Берт ван Марвейк. Бизда эса Самвел Бабаян. Кулгули кўринмаяптими? Япон, корейс, форс мутахассислари қитъада қандай обрўга эга эканини биласиз. Бироқ улар бир поғона юқорироққа сакраш учун ҳам хориждан мутахассис таклиф қилишга ҳаракат қилади. Натижа бермаган тақдирида ҳам, футболчиларга янги нимадир ўргатиб кетади. Бабаян нима ўргатиши мумкин? Агар у кучли мутахассис бўлганида Искандаров Умар Абдулраҳмоннинг изидан кетарди, ўзидан аввал “Пахтакор”да тўп сурган кимнингдир эмас. Эътибор беринг, Жавоҳир Соҳибов, Жамшид Болтабоев, Жалолиддин Машарипов каби потенциали бор йигитларга эгамиз. Бироқ улар кўрган энг кучли мутахассис Самвел Бабаян бўлиб қолар экан, “Пахтакор”дан нарига ўтишларига ишониш қийин. Олдинга қадам ташлаш учун эса илми кучлироқ мураббийларга жуда муҳтожмиз, кўзи “Пахтакор” ва кўк формадан нарини кўрмайдиганига эмас.

Ўзбекистон термаси Сеулга чартер рейс билан учиб боргани Жанубий Кореяда катта шов-шувга сабаб бўлди. Тошкент-Сеул йўналишида ҳафтасига 3 тадан кўп рейс бўлса-ю, яна алоҳида самолёт буюртма қилингани рақиб томонни қойил қолдирди. Хўш, бу нима берди?

Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси араб мамлакати бўлган Иордания билан ўйин ўтказди. Ғолиб ҳам чиқдик. Хўш, бу нима берди? Спаринг рақиб бўлажак рақибга умуман тўғри келмаса, Игорь Сергеев дарвозага зарба бермаса. Нимага эришдик?

Бабаян айтиб ўтган янгича ўйин услубини тушунгандекман. Тушунмаганлар бўлса, 3-саралаш босқичидаги ўйинларни қайтадан кўриб чиқинг. Хитойга гол уриб олинганидан кейинги эйфория ҳолатини айтмаса, қолганида мазмун кўрмадим. Оғир бўлса ҳам айтаман, бу жамоа Жаҳон Чемпионати учун муносиб эмас. Гуруҳимиздан Австралия, Япония, Саудия, БАА кабилар жой олмаганидаки шундай фикрга келдимми, қолганини тушуниб олаверинг.

Диёр ИМОМХЎЖАЕВ, «Эрудит Спорт» газетасидан.

18 Фикрлар "ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: БИЗДА МУНДИАЛБОП ЖАМОА БОРМИ?"

  1. Бизда хамиша шунака ЖЧга чикай деб турганда натижа ёмонлашади

  2. Диержон маколани купрок езинг хар камандадан хар пазисага уйнаетган футболистларни солиштир чикса хам ким хозир зурлиги куриниб турибди Фозил мусаев уйни очилган Машарипов гап булиши мумкинмас Сергевди Лабанов олмаштириб булмайдими

  3. FC.Barsa | 19.11.2016 в 15:30 |

    Хориждан кучли мураббий шарт. Лекин бизни уфф ни парвойи фалак.
    Ютадими юткизадими иши йук натижа учун хеч ким жавоб бермиди. Абрамов пайтидиги мтж била хозиргиси ер билан осмон. Модомики хориждан мураббий келмаса Абрамовни кайтариш керак!

  4. Иброхим | 19.11.2016 в 15:16 |

    Хулоса килиб айтганда агар биз хозир яни эртарок мундиалга бормокчи булсак Чет эллик мураббийни хозир об келиб куйиш керак,агар мундиал хозир бизга керак булмаса Узбекистон футболини таг тагидан ислохот килишни бошлаш керак ,болалар футболидан ,биринчи лига,олий лига яни ички чемпионатимизни ислохот килиш керак футбол федерациямизни ислохот килиш керак,хар бир командаларимизни ислохот килиш керак ТВ ни ислохот килишимиз керак,лекин барибир Бабаянни хозир алмаштиришимиз керак ,сборныйни 90%алмаштиришимиз керак,ешларга имкониятни бериш керак майли ютказзак хам,хайрон коласан футболимиз лидерларидан бирорта футболчи йук Локомотив,Насафдан ,бусаям дарвозабон уям захирада!

  5. Иброхим | 19.11.2016 в 15:02 |

    Яна бир гапда мухлислар,утган иш утди уни оркага кайтаришни умуман иложи йукбхозирги холатига миллий жамоамизни назар солсак хакикатда жахон чемпионатига чикишга арзийдиган команда йук бизда хатто ки биринчи даврада ютган уйинларимиздаям ута кучлилик кимаганмиз энди буегига характ киб колиш керак ,уйинимизда на бир тактика на бир жозиба бор ,тан олиш керак хозирги уйинимиз хам аввалгиларидан умуман фарки йук,яни Абрамовгача булган уйинимиз билан умуман фарки йук,Абрамовда узгаришлар зур булди,битта маглубият билан ишдан бушатилди ,ана шундан кейин уйинимиз асл холатига кайта бошлади секин секин,мана хозир уша олдинги давр билан бир хил булди куйди,юрагингни ховучлаб утирасан,хар битта уйинда,Абрамов дарида бемалол куришга мослашаетган эдик ,хозир эса яна уша ахвол

  6. Diyor O’zbekistondagi eng yaxshi jurnalist …. Ot izini toy bosar

  7. Иброхим | 19.11.2016 в 14:53 |

    Диер тугри гапирибсиз ,сиз гапирган гапларни оддий футбол мухлислари хам тушуниб турипти ,яни жамоа мундиалбопмаслигини,бунга сабаб тренер миллий учун эмаслигини ,икки йил Пахтакорда тренер булиб ишлади ва канакадир йуллар билан Пахтакорни чемпион килди ва буни дарров миллийга куйишти,ахир бу гирт ахмокликку!Аламлиси Бабаян бу саралашни охиригача камида колади!Мираброр Усмоновга шу оддий хакикатни тушунтириб берадиган одам борми?Тушунтириб бериш шарт чунки бу одам тушунмаяпти ним а булаетганию ва нима булишини,халиям вакт бор ,хозир чет эллик мураббийни куйиш керак ,имкониятимиз бор халиям лекин Бабаянни кулидан келмайди бу иш хакикатдан хам,янги мураббийга берайлик натижага харакат килсин бсаралаш тугашини кутишни узи яна бир хатолик,янги мураббий хозирдан бошласин эпласа олиб чикар ,эплолмаса кейинги саралаш учун хозирдан таергарлик бошланган булади

  8. ENG YAXSHI VARIANT GUS XIDDINKNI CHAQIRISH KERAK! ROSSIYADA ZUR ISHLADI.
    UFF PULINI TULASA GOLLANDYADAN CHOPIB KELADI

  9. Qo’shilaman

  10. istardimki, xalqini g’azab va nafratida uchragunga qadar terma jamoa raxbarlarining umuman delegatsamizning dillari vijdonlari kuyib natija uchun vatan uchun nafas olib mehnat qilsa afzalroq bo’lar edi, balkim men aytgan so’zlarimdanam alo darajada ishlayotgandur_lar natija yo’qmi shu xisob, qo’lingdan kelmasa joyni o’z egasiga topshirgan ma’qulroq!

  11. бек карши | 19.11.2016 в 13:49 |

    Мухаббатнинг кузи кур дейишади. ИТВЕЛ СОБАКАЯН ИФЛОСОВИЧ тренер экан ЕБАНОВ доимий дарвазабон булиб ковуради МТЖда

  12. Савмел Бабаян узи оддий менежер эдию,КАНДАЙ КИЛИБ МТЖ БОШ МУРАБИЙ ЭТИБ ТАИЙНЛАНДИ хайронман!!!?

  13. Suarez_Barca | 19.11.2016 в 13:31 |

    Лобановдаги ортиқча вазн ҳақида гапирмаса ҳам бўлади —- CHUNKI SEMIZ BULSAYAM UYNUVRADI

  14. Қатарга қаранг, Хорхе Фоссатини олиб келяпти, Хитой Липпига ишонч билдирмоқда. Эронда Карлуш Кейруш, Жанубий Кореяда Ули Штилике, Японияда Воҳид Халилхожич, Саудияда Берт ван Марвейк. Бизда эса Самвел Бабаян. Кулгули кўринмаяптими?
    ———
    Tuppa togri! Evropadan mutaxasis kerak! Babayan bilan Eron va Koreyani kurdik.

  15. DIYOR GAP YO BITTA JURNALIST TANQID QILMOQDA QOGANI PANADA PISIB YOTIBTI ERTAGA BABAYAN BUSHASA KEYIN KAMCHILIKLANI KURISHADI BU QURQOQLAR..

  16. Qoil lekin xaq gapni gapiribsiz.. Uzb termasi xaqli Jaxon chempionatiga chiqishga klublarimizda judayam qobiliyatli uyinchilarimiz bor.. Yaxshiboev degan bolani uyinini kurdim Ulsa uligi ortiq sergeevlaridan maratlaridan….exx qanidi futbolni tushunadigan mutaxasis bulsedi UFF Priezidenti zur bulardi… nasib chiqamiz Jaxon chempionatiga Olga Uzbekiston

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*