«GOL» журнали Осиё Кубоги-2019га бағишланган сонини чоп этди

golll

Барчамиз интиқлик билан кутган Осиёнинг ҳар тўрт йилликдаги энг катта футбол байрами – Осиё Кубоги-2019 саноқли кунлардан кейин бошланади.

Ўз одатига кўра, йирик турнир олдидан «Гол» журнали ва «Эрудит Спорт» газетаси ижодий жамоаси «Осиё Кубоги-2019» глянц журналини чоп этди. 36 саҳифадан иборат нашрда таниқли журналистлар Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Хайрулла Ҳамидов, Даврон Файзиев, Элдор Мустафоев, Нодирхўжа Юлдашев, Диёр Имомхўжаевларнинг Осиё Кубоги-2019 борасидаги мулоҳазалари, терма жамоамизнинг қандай натижа қайд этиши борасидаги фикр ҳамда тахминлари жой олган. Журналда турнирга боғлиқ барча маълумотлар, жумладан, БАА стадионларига саёҳат, 24 терма жамоа таркиби ва трансфер нархлари, чемпионлар ва совриндорлар, Осиё Кубоги-2019нинг энг қимматбаҳо футболчиси ва 10 терма жамоаси берилган. Журнал 27 декабрь, пайшанба кунидан Ўзбекистон бўйлаб матбуот дўконлари ва тарқатувчиларида сотувга чиқади. Дарвоқе, Осиё Кубоги-2019 ўйинлари қулай деворий тақвими ҳам ўрин олган.

golll

Фикрлар "«GOL» журнали Осиё Кубоги-2019га бағишланган сонини чоп этди"

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*