Кутиб олинг, «Gol» ва «ЭС»дан ЖЧ-2018 журнали!

gollll

Яна икки ҳафтадан кейин бутун дунё интиқлик билан кутаётган ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли футбол байрами Жаҳон Чемпионатига старт берилади!

Бу йил Россия майдонларида ўтадиган энг йирик футбол фестивали олдидан «Gol» журнали ва «Эрудит Спорт» газетаси ўз анъанасига биноан, мухлисларга ажойиб совға ҳозирлашди.

Узоқ кутилган «Gol» журналининг янги сони ЖЧ-2018га бағишланган! Унда Жаҳон Чемпионати-2018га боғлиқ барча маълумотлар батафсил тақдим этилган.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Мурод Ризаев, Элдор Мустафоев, Диёр Имомхўжаев ва Даврон Файзиев сингари таниқли журналистларимиз ЖЧ-2018га боғлиқ ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришган. Хусусан, Диёр Имомхўжаев “Биз Жаҳон Чемпионатлари учун тайёрмизми?” мақоласида ўзбек футболи муаммоларини келтириб, аввало нима қилиш кераклигини тушунтирган.

Журналда, Жаҳон Чемпионатлари тарихи, Рекордлар, финаллар, голлар, ЖЧ-2018 32 терма жамоаси тўлиқ таркиби, терма жамоалар ва футболчилар трансфер нархлари эълон қилинган. Шунингдек, Россия-2018 стадионларига саёҳат, совринли футбол-башорати, ЖЧ-2018га боғлиқ барча энг қизиқарли маълумотлар ҳамда ЖЧ-2018 тўлиқ деворий тақвими ўрин олган.

«Gol» журналининг Жаҳон Чемпионати махсус сони 31 май, пайшанба кунидан барча шаҳар ва туманлар бўйлаб матбуот дўконлари ва хусусий газета тарқатувчилар орқали сотувда! Шошилинг, журналимиз ЖЧ-2018 давомида сизга энг яқин ҳамроҳ бўлишига ишончимиз комил!

gollll

Фикрлар "Кутиб олинг, «Gol» ва «ЭС»дан ЖЧ-2018 журнали!"

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*