СEЗДИРМАЙ ОВГА ЧИҚҚАН «БАВАРИЯ»

MUNICH, GERMANY - DECEMBER 05:  Robert Lewandowski of Bayern Muenche speaks to James Rodriguez of Bayern Muenchen during the UEFA Champions League group B match between Bayern Muenchen and Paris Saint-Germain at Allianz Arena on December 5, 2017 in Munich, Germany.  (Photo by Adam Pretty/Bongarts/Getty Images)MUNICH, GERMANY - DECEMBER 05: Robert Lewandowski of Bayern Muenche speaks to James Rodriguez of Bayern Muenchen during the UEFA Champions League group B match between Bayern Muenchen and Paris Saint-Germain at Allianz Arena on December 5, 2017 in Munich, Germany. (Photo by Adam Pretty/Bongarts/Getty Images)

Европа Чемпионлар Лигасининг барча чорак финалчилари аниқ бўлди. Кўпчилик ҳозиргача ўтган ўйинлардан хулоса қилиб Испания грандлари «Барселона» ва «Реал»ни чемпионлик учун даъвогарлардан деб ҳисоблай бошлади. Бироқ яна бир жамоа борки, хотиржамлик билан мақсади томон одимламоқда. Бу – «Бавария». Нимчорак финалда немислар «Бешиктош» дарвозасига икки ўйинда саккизда гол уриб, қанчалик кучли эканликларини кўрсатишди. Туркия клубини кучсиз дейдиганлар эса уларнинг гуруҳ босқичидаги натижаларига бир назар ташлашсин. «Бавария» шубҳасиз бу мавсумда ҳам Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан ҳисобланади.

ҚАРИМАЙДИГАН «ОВЧИ»
Jupp-Heynckes

«Бавария» Гвардиола кетганидан кейин Карло Анчелоттини жамоа бош мураббийи этиб тайинланди. Кўпчилик «Бавария» мухлислари бу ўзгаришдан хурсанд бўлишди. Чунки Анчелотти «Милан» ва «Реал» билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган мураббий. Бироқ италиялик мураббийнинг Мюнхенда омади чопмади. «Бавария» Германия чемпионатида биринчи ўриндан тушиб кетди. Бу эса клуб раҳбариятини қониқтирмасди. Шу сабаб раҳбарият Анчелоттини истеъфога чиқарди. Унинг ўрнини кутлмаганда 2013 йилда мураббийлик фаолиятини якунлаган 72 ёшли Юпп Хайнкес тайинланди. Эсингизда бўлса, Хайнкес 2012/13 йилги мавсумда «Баврия» билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган ва мавсум якунида ўз ихтиёри билан клубдан кетганди. Шундан кейин у ҳеч бир жамоада ишламади ва кўпчилик мураббий фаолиятини якунлаган деб ўйлади. Бироқ тақдир унинг ҳали қиладиган ишлари бор эканини эслатди. «Бавария»га қайтгани эълон қилинган матбуот анжуманида Хайнкес дунё футболи у фаолият юритмаган вақтда ўзгарганини, энг аввал ўша янги футбол дунёсига мослашиб олиши керак эканини айтди. Бунга эса кўп вақт талаб қилинмади.

«Бавария» бугун Германия чемпионатида ишонч билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Шальке-04»ни нақд 20 очкога ортда қолдирмоқда. Чемпионлар Лигасида ҳам клубнинг ишлари чакки эмас. Шундай ажойиб натижаларга эришаётган бўлса-да, Хайнкес бир гапни доим такрорлайди: “Ёзда «Бавария»га янги мураббий келади”. У клуб билан мавсум охиригача келишувга эришди. Немислар «Бешиктош»га қарши жавоб ўйинида ҳам ғалаба қозонишгач Хайнкес Чемпионлар Лигасида рекорд ўрнатди. «Бавария» унинг қўл остида мусобақанинг кетма-кет 11 та ўйинида ғалаба қозонди. Бу ғалабаларнинг 5 таси 2013 йилга тўғри келади. Ўшанда Хайнкес шогирдлари чорак финалда «Ювентус»ни (Умумий 4:0), ярим финалда «Барселона»ни (Умумий 7:0) икки ўйинда ҳам мағлуб этишган. Финалда эса «Боруссия» таслим этилганди. Қолган ғалабалар жорий мавсумда қайд этилди. Хусусан Анчелотти вақтида «Бавария»ни 3:0 ҳисобида енгган «ПСЖ» Хайнкес келгач 3:1 ҳисобида мағлуб этилди. Кўриб турганингиздек 72 ёшли мураббий клубнинг ҳамма ишларини жойига туширмоқда.

ЛEВАНДОВСКИГА ЎРИНБОСАР


Охирги йилларда Роберт Левандовски «Бавария»дан кетади деган хабарлар кўпайди. Келаси йил ёзда Германияда ҳамма нарсага эришиб бўлган ҳужумчи Испания ёки Англияга кетишини кутиш мумкин. Роберт январда Обамеянг «Боруссия»дан кетгач нима дегани эсингиздадир: «Обамеянг кетгач зерикиб қолдим». Ҳа, энди Германияда унга тўпурарлик пойгасида рақобат қиладиган футболчи қолмади. Шу сабаб «Бавария» асосий ҳужумчиси кетиб қолиши мумкинлигини билиб унга ўринбосар топди. Мюнхен суперклуби дунёнинг бошқа топ жамоалари каби трансферлар учун катта пул сарфламайди. Улар асосан бундеслига клубларидан футболчи олишади. Бу гал ҳам шундай бўлди. Клуб 2008 йилгача ўз сафида ўйнаган ва «Хоффенхайм»да танилган Сандро Вагнерни 13 миллион евро эвазига сотиб олди. Бу ҳужумчи параметрлари билан Левандовскини эслатиб юборади. Польшалик футболчи 30 ёшда, Вагнер эса кузда 31 га киради. Икки футболчининг ҳам бўйи баланд ва бақувват йигитлар.

Вагнер кўп ўйинларда айнан Левандовскининг ўрнига майдонга тушмоқда. Истанбулдаги «Бешиктош»га қарши баҳсда Сандро польшалик жамоадошининг ўрнига майдонга тушиб, ноодатий тарзда гол урди. Вагнер ҳужумчиларга хос бўлмаган 2-рақамли футболкада ўйнайди. Ким билади балки Улуғбек Бақоевга ҳавас қилгандир (Бақоев 2011 йилги Осиё Кубогида 2-рақамда ўйнаб, чорак финалда дубль қайд этган ва Ўзбекистонга тарихий ғалабани келтирганди). Германия терма жамоаси сафида Жаҳон Чемпионатига бориши кутилаётган Вагнер ҳозирги ўйинлари билан кўрсатяптики, Левандовскининг кетиши жамоа учун унчалик катта йўқотиш бўлмайди.

ЁШАРАЁТГАН ЖУФТЛИК
imago30034348h

Яқинда «Бавария» икки 34 ёшли футболчиси Арьен Роббен ва Франк Риберига янги шартнома таклиф қилди. Бу ёшда футболчилар фаолиятни якунлаш ҳақида ўйлай бошлашади, лекин бу икки ажойиб вингер ҳамон дунёнинг энг кучли клубларидан бирининг таркибида ўз ўринларига эга. Хайнкеснинг келгани улар учун ҳам фойдали бўлди. Рибери Гвардиола қўл остида ўзини ноқулай ҳис қилганини, Анчелоттининг келгани яхши бўлганини айтганди. Лекин италиялик мураббий жамоанинг ички муҳитини издан чиқаришига бир баҳя қолди. Хайнкес эса ўзи Европа футболининг тахтига олиб чиққан йигитлар билан қандай муомала қилишни билади. Шу сабаб Роббен ва Рибери унинг қўл остида янада яхши ўйнаш бошлашди. «Бавария» пулини бекорга сарфлайдиган клублардан эмас ва уларга шартнома таклиф қилдими демак Роббен ва Рибери ҳамон бу буюк клуб даражасида футбол ўйнай олишади.

МЮЛЛEР ВА ХАМEС
James+Rodriguez+Thomas+Mueller+Bayern+Muenchen+mpB58NKVlREl
Яна икки футболчи ҳақида гапириб ўтишимиз керак. Анчелотти кетганидан кейин Хамес Родригеснинг тақдири кўпчиликни ўйлантириб қўйганди. Чунки айнан Анчелоттининг хоҳиши билан Хамес «Бавария»га келганди. Италиялик мураббий кетгач эса колумбиялик юлдуз майдонга тушиш-тушмаслиги сўроқ остида қолганди. Бироқ Хайнкес Хамесдан ҳам фойдаланмоқда. У жамоанинг асосий футболчиси бўлмаслиги мумкин, лекин мураббий унинг захирада қолдираётгани йўқ. «Бавария» етакчиларидан бўлган Томас Мюллер ҳам мавсум аввалидаги муваффақиятсиз ўйинларидан кейин ҳозир анча ўзига келиб олди. Анча ёш танилгани сабаб ҳозир ёши каттадек туюладиган, лекин ҳали 28 ёшда бўлган Томас кетма-кет голлар уриб, клубнинг Левандовскидан кейинги тўпурари бўлиб турибди. Мавсум аввалида «Бавария»нинг ўйинларини кўриб кўпчиликда немислар энди халқаро майдонда нимадир қила олмаса керак деган таассурот уйғонганди. Бироқ мавсумнинг ҳал қилувчи палласида энг яхши формасига кириб бораётган бу ажойиб жамоа Чемоионлар Лигасида ҳамон бош соврин учун асосий даъвогарлардан бўлиб қолаверади.

Ўткир ЖАЛОЛХОНОВ

Фикрлар "СEЗДИРМАЙ ОВГА ЧИҚҚАН «БАВАРИЯ»"

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*