ФУТБОЛ ЎЗ ДОҲИЙСИ БИЛАН ХАЙРЛАШГАН ЎЙИН

Manchester United manager Alex Ferguson walks towards the fans to accept their applause after their English Premier League soccer match against West Bromwich Albion at The Hawthorns in West Bromwich, central England, May 19, 2013. This was Ferguson's 1,500th and final match as Manchester United manager. REUTERS/Eddie Keogh (BRITAIN - Tags: SPORT SOCCER) FOR EDITORIAL USE ONLY. NOT FOR SALE FOR MARKETING OR ADVERTISING CAMPAIGNS. NO USE WITH UNAUTHORIZED AUDIO, VIDEO, DATA, FIXTURE LISTS, CLUB/LEAGUE LOGOS OR "LIVE" SERVICES. ONLINE IN-MATCH USE LIMITED TO 45 IMAGES, NO VIDEO EMULATION. NO USE IN BETTING, GAMES OR SINGLE CLUB/LEAGUE/PLAYER PUBLICATIONSManchester United manager Alex Ferguson walks towards the fans to accept their applause after their English Premier League soccer match against West Bromwich Albion at The Hawthorns in West Bromwich, central England, May 19, 2013. This was Ferguson's 1,500th and final match as Manchester United manager. REUTERS/Eddie Keogh (BRITAIN - Tags: SPORT SOCCER) FOR EDITORIAL USE ONLY. NOT FOR SALE FOR MARKETING OR ADVERTISING CAMPAIGNS. NO USE WITH UNAUTHORIZED AUDIO, VIDEO, DATA, FIXTURE LISTS, CLUB/LEAGUE LOGOS OR "LIVE" SERVICES. ONLINE IN-MATCH USE LIMITED TO 45 IMAGES, NO VIDEO EMULATION. NO USE IN BETTING, GAMES OR SINGLE CLUB/LEAGUE/PLAYER PUBLICATIONS

Шундай инсонлар борки, уларни унутиб бўлмайди. Чунки бу инсонлар ўз номларини тарихга ўчмас қилиб ёзишган. Сэр Алекс Фергюсон ана шундай инсон эди. У «МЮ»дан кетганига 5 йил бўлди ҳамки, жамоа ҳануз Англия чемпиони бўлгани йўқ. Сэр бошқалар юлдуз ҳисобламайдиган йигитлар билан ҳам чампион бўла оларди. Шотландиялик афсонавий мураббийнинг «МЮ» билан ўтказган охирги ўйини эслайсизми? Келинг, биргаликда эслаймиз…

1 500-ЎЙИН
Биз айтаётган ўйин 2012/13 йилги мавсумдаги Англия Премьер-Лигасининг 38-тури доирасида ўтказилганди. Ўша мавсум якунида фаолиятини тугатишини сэр Алекс олдинроқ эълон қилганди. Бир йил олдин «Сити»нинг чемпион бўлишига чидаган Фергюсон жамоасини жуда яхши тайёрлаган ва охирги мавсумида хотиржам чемпионликка олиб борганди. Охирги тур олдидан «Манчестер Сити»дан 11 очко илгарилаб кетган «Юнайтед» чемпионликни аллақачон ҳал қилиб бўлганди. Охирги турни «МЮ» меҳмонда «Вест Бромвич»га қарши ўтказганди. Бу қарангки, ўша ўйин сэр Алекснинг «МЮ» мураббийлигидаги 1 500-учрашуви бўлган.

СЭР КEТАРКАН? УНДА ЧИПТАЛАРНИ ҚИММАТЛАШТИРИНГ
Сэр мавсум охирида фаолиятини якунлаганини эълон қилганидан кейин «Вест Бромвич» бундан хурсанд бўлади. Чунки охирги ўйин айнан уларнинг стадионида ўтарди-да. Шу сабаб клубдагилар Фергюсоннинг футболдаги охирги ўйинига чипталар нархини оширишади. Ўйин нафақат Фергюсоннинг хайрлашув учрашуви бўлгани сабаб, унда 10 та гол урилгани билан ҳам барчанинг ёдида қолган. Фергюсон ўйиндан кейин шундай деганди: «Бу ўйинни ҳали узоқ йиллар эслаб юришади». Мана, биз уни 5 йил ўтган бўлсада, худди кечагидек эслаймиз…

10 ТА ГОЛ
Ўйинни «МЮ» жуда фаол бошлайди. 6-дақиқадаёқ улар ҳисобни очишади. Ўнг қанотдан Чичарито узатган тўпни япониялик Шинжи Кагава бош билан дарвозага йўллайди. Уч дақиқа ўтиб манчестерликлар устунликни мустаҳкамлашади. Ўша вақтда 7-рақамда ҳаракат қилган Антонио Валенсия кучли зарба билан тўпни ерлатиб ҳужумчилар томонга узатади. «Вест Бромвич»нинг швециялик ҳимоячиси Юнас Ольссон тўпни қайтараман деб уни дарвозага йўллаб қўяди – 0:2. 30-дақиқага келиб «Юнайтед»ни ҳисобни йирик кўринишга олиб келади. Жарима майдончасига кириб бораётган Александр Бюттнерга жамоадоши Том Клевери чиройли тўп узатишини амалга оширади. Голландиялик Бюттнер эса чап оёқда олис бурчакни аниқ нишонга олади – 0:3. Кўряпсизми, сэр қандай футболчилар билан Англия чемпиони бўлганди. 40-дақиқага келибгина майдон эгалари жавоб қайтара олишади. Майдон марказида Фердинанд ва Видич ўйнамагани сабаб яхшигина бўшлиқ юзага келади. Қанотдан узатилган тўпни «Вест Бромвич» футболчиси Жеймс Моррисон деярли қаршиликсиз дарвозага йўллайди – 1:3.

ЛУКАКУНИНГ ПОРЛАШИ
Иккинчи бўлимда эса бугун «Манчестер Юнайтед»нинг асосий ҳужумчиси бўлган Ромелу Лукаку учта гол уришга эришади. Иккинчи бўлимда майдонга туширилган ҳужумчи аввалига 50-дақиқада ҳимоячиларни алдаб ўтиб, узоқ бурчакни аниқ нишонга олади – 2:3. Дарвоқе бу ўйинда «МЮ» дарвозасини Де Хеа эмас, Линдегард қўриқлаганини ҳам таъкидлаш керак. Лукаку гол урганидан кўп ўтмай Фергюсон шогирдлари яна иккита гол уришади. Аввалига Валенсиянинг ўнг қанотдан узатган тўпини Ван Перси дарвозага йўллайди – 2:4. 63-дақиқада эса Райан Гиггз чап қанотда Кагавадан тўпни қабул қилиб олиб, жарима майдончаси ичидаги Чичаритога аниқ тўп узатади. Мексикалик футболчи эса бўш дарвозага осонлик билан гол уради 2:5. Буёғига фақат мезбонлар гол уришади. 80-дақиқада Лукаку жарима майдончасига ёриб кириб ҳисобни қисқартиради – 3:5. Бир дақиқа ўтиб Юсуф Мулумбу яна битта гол уради – 4:5. 86-дақиқада эса Ромелу Лукаку жарима майдончаси ичида пайдо бўлган палапартишликдан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштиради – 5:5. Драматик тарзда кечган учрашув шу ҳисоб билан якунланади. Унинг якунида бутун стадион сэр Алекс Фергюсонни олқишлаб кузатади.

ХАЙРЛАШУВ НУТҚИ
«МЮ» бир тур олдин ўз майдонида «Суонси»ни қабул қилган ва ўша ўйиндан кейин сэр Алекс хайрлашув нутқини сўзлаганди: «Мамлакатнинг энг зўр футболчилари билан ишлаганимдан хурсандман. Қийин дамларда клуб менга ишонди, мухлислар ишонди. Айтганча бугун Пол Скоулз ҳам охирги ўйинини ўтказди. У клуб тарихидаги энг зўр футболчилардан бири. Бу йилги чемпионлик футболчиларнинг меҳнати эвазига келди. Барчангизга Фергюсонлар оиласи номидан раҳмат дейман. Раҳмат сизларга». Олдинроқ эса мураббий энди кўпроқ вақтини турмуш ўртоғи билан ўтказмоқчи эканини айтганди: «Кетиш ҳақида рождестводаёқ қарор қабул қилиб бўлгандим. Ўшанда хотиним Кэтининг синглиси вафот этган. У рафиқамнинг энг яқин дугонаси эди ва Кэти бутунлай ёлғизланиб қолди. Энди кўпроқ вақтимни унга бағишлашни истайман».

Англия Премьер-Лигаси. 2012/13 йилги мавсум
38-тур. 2013 йил, 19 май
ВEСТ БРОМВИЧ – МАНЧEСТEР ЮНАЙТEД 5:5
«Хоторнс» стадиони, 26 438 томошабин
Голлар: Жеймс Моррисон (40), Ромелу Лукаку (50, 80, 86), Юсуф Мулумбу (81) – Шинжи Кагава (6), Юнас Ольссон (9, автогол), Александр Бюттнер (30), Робин ван Перси (53), Хавьер Эрнандес (63).
Вест Бромвич: Бен Фостер, Юнас Ольссон, Лайам Риджвел (Ромелу Лукаку, 46), Билли Жонс, Гарет Макаули, Жеймс Моррисон (Марк-Антуан Фортуне, 79), Юсуф Мулумбу, Клаудио Якоб, Крис Брант, Грэм Дорранс, Шейн Лонг (Маркус Розенберг, 79).
МЮ: Андерс Линдегор, Антонио Валенсия, Фил Жонс, Жонни Эванс (Рио Фердинанд, 83), Александр Бюттнер, Майкл Кэррик, Андерсон, Том Клеверли (Райан Гиггз, 60), Шинжи Кагава (Пол Скоулз, 69), Робин ван Перси, Хавьер Эрнандес.

Ўткир Жалолхонов

Фикрлар "ФУТБОЛ ЎЗ ДОҲИЙСИ БИЛАН ХАЙРЛАШГАН ЎЙИН"

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*