СУПЕРКУБОК КИМГА НАСИБ ЭТАДИ ЁХУД «ЭРУДИТ СПОРТ»ДА ЎҚИНГ!

Ўзбек футболидаги оғриқли муаммоларни кўзгуда кўрсатаётган «Эрудит Спорт»нинг 3 август, пайшанба куни сотувга чиқадиган навбатдаги №62-сони анонси билан қисқача таништирамиз.

Одатдагидек, газетанинг №62-сонида ҳам долзарб мавзулар кўтарилган. Айниқса, ўзбек футболи муаммолари, Олий Лига иккинчи давра олди ва жаҳон футболига оид бир қатор қизиқарли мақолалар эълон қилинган.

ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВДАН: «MES QUE UN CLUB»

Газетанинг кириш қисмида таниқли журналист Хайрулла Ҳамидов бу сафар жаҳон футболи айвонидаги бош воқеа «Барса-Неймар-ПСЖ» мавзусига тўхталиб, Неймарнинг кетишидан каталонияликлар хавотирга тушмасликлари борасида мулоҳаза юритган. «Барселона» мухлислари албатта ўқишлари шарт!

ЛОБАНОВ КОРЕЯ ВА ХИТОЙ БИЛАН ЎЙИНГА ЁРДАМ БЕРА ОЛМАЙДИМИ?

3-саҳифадаги «Янгиликлар» рукнида терма жамоамиз дарвозабонига боғлиқ хабар жой олган. Ушбу саволга жавобни ўша ердан топасиз.

ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: КИННАЧИЛАРГА ҚОЛГАН КУНИМИЗ…

Журналист бу сафар ҳам ўзбек футболида яқин рўй берган мавзу борасида қарашларини билдириб, ЎФФ ва Виталий Денисов, «Шўртан» ва унинг атрофидаги воқеаларни танқид остига олган.

ИККИНЧИ ДАВРАНИНГ МУҲИМ 10 ТРАНСФЕРИ

Олий Лига иккинчи давраси олдидан клубларимиздаги барча «келди-кетди»ларни кузатиб борган «ЭС» Иккинчи давранинг энг муҳим 10 трансфери рейтингини тузиб чиқди. Топ-10 ликдан кимлар жой олган, билиб олинг – 5-саҳифада.

ФАРҲОД ТОЖИЕВ «ОЛМАЛИҚ»НИ ЭМАС, НЕГА «ДИНАМО»НИ ТАНЛАДИ?

6-саҳифада эса «Динамо» жамоасининг янги ҳужумчиси Фарҳод Тожиев Усмон Ибодовга интервью бериб, клубга ўтиши ва бир қатор саволларга жавоб берган. Қизиқарли суҳбатни албатта ўқинг.

БАРЧА ТРАНСФЕРЛАР БИР САҲИФАДА!

7-саҳифада 16 клубнинг давралар оралиғидаги барча «келди-кетди»си жой олган.

ДАВРАЛАР ОРАЛИҒИНИНГ 4 ВОҚЕАСИ

8-саҳифада журналист Ўткир Жалолхонов Олий Лига давралар оралиғида рўй берган энг муҳим 4 воқеани келтириб, уларга шарҳ берган.

«СПОРТ ТВ» ҲАҚИДА…

9-саҳифада эса доимо мухлислар нишонида бўладиган «Спорт» телеканали ҳақида мақола чоп этилган. Муаллифнинг фикрлари қай даража тўғрилигига баҳо бериш сиздан.

ТУР ОЛДИДАН КИМДА ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТ?

Олий Лига 16-тури олдидан жамоаларнинг имкониятлари борасида шарҳни 10-саҳифада ўқишингиз мумкин. Чинданам, бизни қизиқарли ўйинлар кутиб турибди.

ДЕВОРИЙ ТАҚВИМЛАР: АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ ВА ОЛИЙ ЛИГА ТАҚВИМИ!

Газетанинг ички қисмида бошланажак Англия Премьер-Лигаси ва Олий Лига иккинчи давра деворий тақвими жуда қулай қилиб келтирилган.

СУПЕРКУБОК КИМГА НАСИБ ЭТАДИ?

Превью рукнида ҳафтанинг энг марказий ўйинлари олдидан жамоаларнинг имкониятлари баҳоланган. Жумладан, Европа Суперкубоги доирасидаги «Реал» — «МЮ», Англия Суперкубоги доирасидаги «Челси» — «Арсенал», Германиядаги «Бавария» — «Боруссия» қарама-қаршиликлари жой олган.

ДАРВОҚЕ…

Шунингдек, энг долзарб мақола ва интервьюлар, Европа трансфер оламидаги сўнгги воқеа ва хабарларга шарҳ ва бир қатор қизиқарли мақолалар ўрин олган.

Газетанинг сўнгги саҳифасида Диёр Имомхўжаев «Офсайд» рукнида бу сафар ҳам ўқимишли мақола билан чиқиш қилган. Албатта, ўқинг.

… Бу сафар ҳам анонсимизни қисқа қилишга қарор қилдик. Яхшиси ўзингиз пайшанба, 3 август кунидан сотувга чиқадиган «Эрудит Спорт»нинг янги сонини сотиб олиб, бемалол мутолаа қилинг. Афсусланмаслигингизга кафолат бера оламиз. Шошилинг!

«Эрудит Спорт»нинг №62-сони муқоваси:

Abloshka

2 Фикрлар "СУПЕРКУБОК КИМГА НАСИБ ЭТАДИ ЁХУД «ЭРУДИТ СПОРТ»ДА ЎҚИНГ!"

  1. Diyor Imomxujayevdan Neftshi fc xaqida ham maqola yozishlarini so’rardim.
    Oldindan raxmat .
    Erudit ga omad!

  2. Diyor Imomxujaev va Xayrulla Xamidovlar MTJ haqida kupro yozinlar! Babayan ketsin kech emas xali!

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*