ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: «ЎҒРИНИ ҚАРОҚЧИ УРДИ»

uzbbb_2017

Пул олмайдиган одамнинг ўзи йўқ, беришни билмайдигани бор. Сиз бу жумлани эшитгансиз ва ишонаманки, мағзини кўп марта чақиб ҳам кўргансиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси манфаатлар тўқнашуви орасида қолиб кетгани учун ҳам уни асосан танқид қилдик. Ҳатто ўша ғалабали ўйинлари ҳам фикримизни ўзгартирмади. Чунки бунда Жаҳон чемпионати ёки бош жамоанинг келажагидан ҳам кўра муҳимроқ ишлар бор бўлиб, Самвел Бабаяннинг терма рулига келишидан бошқа бир ҳикматни топиб бўлмасди.

Элдор Шомуродов атрофидаги ишлар бу борадаги фикрларимни янада мустаҳкамлади деб айта оламан. Менда ҳозир ҳеч қандай шубҳа йўқ, бош жамоа Бабаяннинг шахсий томорқасига айланиб бўлган. Бунга таклиф этилаётган футболчилар ё Самвел билан келишиб ишлаши керак ёки унга таркибдан жой топиб берилмайди.

Одил Аҳмедов “Анжи”га пулланганида у қайси компания билан ҳамкорлик қилганини яхши биласиз. Трансфер анча жўяли бўлган ва бунинг ортидан “Пахтакор” ҳисоб рақамига яхшигина пул келиб тушган. Ўша вақтларда Бабаян “Пахтакор”ни бошқарганидан келиб чиқсак, у жамоаси учун қайғуришга мажбур эди. Кейинроқ Аҳмедовнинг ўзи ҳам бўш келмади ва Россия Премьер-лигасида йўқолиб қолгани йўқ.

Орадан кўп ўтмай Элдор Шомуродов ҳам ўша компания билан шартнома имзолади. Бу ҳолат унинг миллий терма жамоага жалб этила бошланганидан сўнг амалга ошди. Яъни, бевосита ҳужумчи Бабаян ташлаган тўрга тушиб бўлганди. Энди унинг “Ростов” сафига ўтиши ва бунга қадар миллий терма жамоа ўйинларида мунтазам иштирок этганида ҳеч бир ҳикмат йўқ. Бабаян яхши бир футболчини аврай олди, Шомуродов ҳам келажаги учун яна бир қадам ташлади. Ўртада турган компания эса яхши бир мижозли бўлди. Бундан фақатгина битта томон — “Бунёдкор” ютқазиб қўйди.

Ҳеч эътибор бердингизми, Шомуродовнинг ўйинлари шундан кейин ортга кетди. Интернетга кириб, у шартнома имзоланган давр ва ундан кейинги ўйинлар статистикасини варақлаб кўришингиз мумкин, ўзингиз гувоҳ бўласиз. Сергей Лушчан ҳам энди унга мотивация бера олмасди. У нисбатан каттароқ клублар ҳақида ўйлашни бошлаган, “Бунёдкор”даги фаолияти эса ўткинчи эканини аллақачон тушуниб бўлганди. Ишончи бор эдики, “қалдирғочлар” сафида қандай ўйин кўрсатишидан қатъи назар бош жамоадан тинимсиз чақирув олаверарди.

Олий лиганинг шу йилги мавсумида Шомуродов фақатгина 1 та гол урди, у ҳам бўлса сўнгги турда, Қосимовнинг танқидларидан кейин. Мен ишонаманки, Шомуродов бундай лигада бемалол ҳар бир ўйинни гол билан якунлаши ҳам мумкин эди. Унда шунчаки истак бўғилиб қолганди. “Бунёдкор” чемпионат бошларида Олмалиққа борганида Самвел Бабаян Лушчанга бемалол телефон қилиб, унинг қанча вақт майдонда ўйнашини ҳам белгилаб бераётганди. Бу энди расво иш. Минг Мино Райола бўлганида ҳам, клубларнинг ички ишига аралашишдан ўзини тийиб туриши мумкин эди. Бабаянга эса чегара йўқ, “Шомуродовга ухлагансан, мен термада мураббийман, сен ҳеч кимсан” дегандек ўзини тута олади.

Қосимов жамоага келганидан кейин муаммо нимада экани ҳақида биринчи интервьюсида ҳам айтиб ўтди — клубда рақобат йўқ. Масалан, Шомуродов билан беллаша оладиган ва битта позиция учун талашадиган ҳужумчини топиб бўлмасди бунда. Табиийки, футболчининг ўйинлари ҳам шунга яраша талаб даражасидан чиқиб қолди. Йўқса Азмундек футболчилари бор “Ростов” 15 та ўйинда 1 та гол урадиган футболчи ҳақида ўйламасди ҳам. Терма ва унинг ичидаги манфаатлар тўқнашуви Шомуродовни аллақачон ўтмаслаштириб улгурганди.

Кейинроқ “Бунёдкор”нинг янги мураббийи ҳужумчи билан гаплашди, тушунтирди, кескинроқ фикрлар билдирган бўлса ҳам ажабланмайман. Чунки Қосимов бундай босқичлардан аллақачон ўтиб келган мураббий. Бир вақтлар ҳеч бир тегишлилиги йўқ жойда ҳам “Пахтакор” ҳисоб рақамини бойитиб Россияга кетганини кўпчилик яхши билади. Ҳозир у Шомуродовнинг ортидан келадиган пулни эмас, шартномаси бор футболчининг ўғил бола бўлиб ўйнаб беришини талаб қилди. “Насаф” билан ўйинда кўриндики, Шомуродов тушуниб етгандек, гол урди, голга пас берди ва анча фаоллашди.

Мана шундай воқеалари учун ҳам терма жамоага хориждан келган, клубларга, футболчиларга ҳеч бир эҳтиёжи бўлмаган, агентлар билан бевосита ишламайдиган мураббий жуда зарур. Бизда футболчиларни хорижга текинга бериб юбориш керак деган ғалати билан фикрлар борки, буни футбол агентлари одатда илгари суришади. Нега? Бу худдики Ўзбекистон фақатгина пахта етиштириб бериш участкасига айлантириб қўйилганидек гап. Клублар футболчини етиштириб берса, бу йўлда чиқим қилса, меҳнат қилса-ю, хориждан кимдир келиб, уларни текинга олиб кетаверса. Қайси замонда шундай бўлган? Ўша пахтани четга 1 сўмга сотдик дейлик. Сағал кенгроқ бўлиб, уни ярим тайёр маҳсулотга айлантирсак, 10 сўмга сотамиз. Кийим қилиб, тўлиқ тайёр маҳсулот қила олсак, 20 сўмлик бўламиз. Биздан эса доим 1 сўмлик бўлишни талаб қилишади, тушуняпсизми?

“Бунёдкор” шу кетишда Шомуродовни “Ростов”га сувтекинга қўйиб юборади. Бунда футболчи ютади, у Россиянинг баланд маошларида ойлик олади. Самвел Бабаян ҳам бир нималик бўлади, ўртада турган компания пул ишлайди. Ўзбекистон футбол клуби эса ютқазиб қўяверади. Ваҳоланки бир нарсани тушунишимиз керак, Олий лига клублари оддий пахта терувчи бўлиб қолаверар экан, бизда футбол ривожланиб, терма жамоа ўсиб кетмайди. Бизга ички рақобат керак, битта эмас, юзлаб Шомуродовлар керак. “Бунёдкор” у ва Отабек Шукуровни “Машъал”дан 300 миллионга олиб келса-ю, Бабаянга ўхшаган футбол қароқчиси улардан йўлдан уриб тураверса, билмадим қанчалик олдинга қадам ташлай оламиз. Юқоридаги фикрлар сизга яхшироқ етиб борган бўлса, яна бир марта ўйлаб кўринг терма қандай манфаатлар ботқоғида ва кимларнинг қўлида қолиб кетганини. Кўринг масалан Достон Ҳамдамовнинг биринчи даврадаги статистикасини, солиштиринг ва ўйлаб кўринг нима сабабдан бош жамоага чақирилмаётганини.

Диёр ИМОМХЎЖАЕВ, «Эрудит СПОРТ» газетаси.

9 Фикрлар "ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: «ЎҒРИНИ ҚАРОҚЧИ УРДИ»"

  1. Тугрсини айтсам Бабаян терма жамоага кеганда мен уни жуда хурмат килар эдим, Энди Эса аксинча хар курганимда расмни ёки у хакда гапиришганда кунглим айнйиди ! Савмел Бабаянни Энди билдим кандай ифлос одамлигини. ДИЁР АКА СИЗГА ХАМ РАХМАТ , ШУНДАЙ МАКОЛАЛАРДАН КУПРОК БУСИН!!!!

  2. juda to‘g‘ru gapni aytibsiz! maqola uchun rahmat

  3. Караев Мансур Юлдашкевич | 16.07.2017 в 08:53 | Ответить

    Бабаяннинг ўрнига икки ўйинга Локомотивда ишлаётган хорижлик (фамилиясини аниқ билмайман Йиличичми) мураббийни қўйиш керак

  4. Ассалому алайкум Эрудит Спорт!
    Ассалому алайкум Хайрулла ака!
    Узбек футболи учун куюниб ёзган
    Фикрларингиз учун Ташаккур!
    Манимча Узбек Футболи,Узбекистон Мтж
    Ислохотларга мухтож!
    Олдимизда ютишимиз жуда хам
    Зарур булган 2 та уйин турган экан,
    Дуппини бошдан олиб туриб уйлаб олиб ишни бошлаш керак!
    Купдан куён кочиб кутулмас
    Деган макол бор халкимизда!
    Нега юртимиздаги Футбол билимдонлари,мутахассислар
    Бабаян атрофида текинга булса хам
    Йигилиб маслахат беришолмайди.
    Косимов ва Абрамовлар бир мартагина Бабаянга телефон
    Оркали булса хам маслахатларини беришса,бир жойлари
    Камайиб колмас,ёки гурурлари йул бермасмикин…

  5. Ассалому алайкум Эрудит Спорт!

  6. Bu diyor imomxujayivning fikriga 15foyiz qushilaman aslida babayan uffda bezbet qugirchoq. Nimani buyursa ushsni qilaladi 3-4futbolchila uyayolmasligini uziyam biladi. Uyam nima qisin shulani uynat desa uynataveradi uffdagilaga j chti kerak emas agarda jchga chiqsa juda kata puldan quruq qoladi usha uchun uffga j chti kerak emas

  7. Diyor sizga o`xshagan 5-6 jurnalist kerakda o`zbek futboliga ko`p yashang rahmat

  8. Hullas hammasidan to’ydik. Bu babaga faqat pul kerak. Yana qayta aytayapman biz bu «TERMADAN VOZ KECHDIK» buni bir kattaroq maqola qilsangiz xursand bolardim.

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*