«САРДОР, СЕНИ ЭРТАГА МАШҒУЛОТДА КУТАМИЗ»

645x400-fiorentina-captain-astori-dies-at-age-31-1520163807111

«Фиорентина» сардори Давиде Асторининг вафоти бутун футбол жамоатчилигини тушкун ҳолатга тушишга мажбур қилди. Айниқса италиялик мухлислар буни оғир қабул қилишди. Асторининг жамоадоши Рикардо Сапонаранинг ўз сардорига йўллаган видолашув мактуби кўнгилларни ларзага келтирди.

«Сардор, менинг сардорим! Нимага бугун биз билан нонушта қилишга келмадинг? Нимага одатдагидек Марконинг (Марко Спортелло, дарвозабон) хонасидан оёқ кийимингни олиб, одатдагидек сенга аталган апельсин шарбатини ичишга келмадинг? Улар бизга ҳаёт давом этади, ўзингизни қўлга олинг дейишяпти, лекин сенсиз буни қандай эплаймиз?
Энди ким эрталаб ошхонага биргина табассуми билан барчани хурсанд қилиб кириб келади? Ким биздан кечаси нима қилганимизни сўраб кулдиради? Энди ким ёш футболчиларни уршиб, уларга танбеҳ беради? Биз энди ким билан шоулар, сериаллар ва ресторанларни муҳокама қиламиз?

Илтимос, қайт. Биргаликда «Ла-ла ленд» ва бошқа кўрмаган фильмларимизни муҳокама қилишимиз керак. Флоренцияга қайт, улар сени кутмоқда. Садоқатинг учун сен билан шартномани узайтиришмоқчи. Чиқақол шу лаънати хонадан. Биз сени эртага машғулотда кутамиз.

Дунёда шундай инсонлар борки, сени билишса ҳам гаплашишмайди. Лекин Давиде каби инсонлар ҳам борки, сени биринчи марта кўрганидаёқ «Флоренцияга хуш келибсан, Рикки», деб кутиб олади. Сардор, менинг сардорим!»,- деб ёзади Сапанора.
«Фиорентина» Астори вафот этган кунининг эртасига у билан шартномани узайтирмоқчи эди. Клуб бу келишувни барибир имзоламоқчи. Маълум бўлишича, Астори билан шартнома бутун умрга узайтирилади. Футболчининг маошини аёли ва қизи олишади. Бу футболчини қайтармаслиги мумкин, лекин инсонийлик жиҳатдан тақсинга сазовор…

1 Фикр "«САРДОР, СЕНИ ЭРТАГА МАШҒУЛОТДА КУТАМИЗ»"

  1. Malades zo’r

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*