ЕВРОФУТБОЛДА «ЮЛДУЗЛАР ЖАНГИ» ЁХУД «ЭРУДИТ СПОРТ» ЯНГИ СОНИДА ЎҚИНГ!

es8222

Мамлакатимизнинг етакчи спорт нашрларидан бири «Эрудит Спорт» газетасининг 12 октябрь, пайшанба сони анонси билан таништириб ўтамиз.

Қайд этиш керак, ушбу сонда ҳам қатор қизиқарли, таҳлилий-танқидий ва долзарб мақолалар ўрин олган.

ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВДАН: «ТАҚДИР ИПИ»

Газетанинг кириш қисмида таниқли журналист ва шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов чиқиш қилган. Ўзига хос ёзиш услубига эга журналист «Тақдир ипи» сарлавҳаси остида ЖЧ-2018 саралаш баҳсларидан кейин актуал ва дунёни иккига бўлаётган «нозик масала» юзасидан мулоҳаза юритган. Албатта, ўқинг!

ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: КЎЧА ФУТБОЛИ ҲАҚИДА…

4-саҳифада журналист Диёр Имомхўжаев ўтган ҳафтада қабул қилинган «Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш тўғрисида»га қарорга тўхталиб, бу борада айни дамдаги аҳвол ҳақида очиқ-ойдин гапирган…

«ФУТБОЛ ПЛЮС» КЎРСАТУВИ ТИКЛАНАДИМИ? «СПОРТ ТВ»ДА ЯНГИ КЎРСАТУВ…

«Конференция» рукнида мухлислар билан савол-жавоб қилаётган Хайрулла Ҳамидов ўзи муаллифлигидаги «Футбол плюс» кўрсатувни «Спорт ТВ»да тиклаш борасидаги саволга жавоб берган. Қолаверса, муаллиф «Спорт» телеканалида янги кўрсатув ташкил этилаётгани ҳақида айтган.

ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН МАДРИД ВА БАРСЕЛОНА ТАҚҚОСИ…

5-саҳифадаги «Конференция» рукнидаги савол-жавобда Диёр Имомхўжаев Испаниядаги сайёҳати давомида Мадрид ва Барселона, «Сантьяго Бернабеу» ва «Ноу Камп» стадионларини таққослаган.

ЖЧГА ЧИҚА ОЛМАГАНИМИЗ ФУТБОЛЧИЛАР ТРАНСФЕР БАҲОСИГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛДИ?

Айнан ушбу саволга жавобни газетамизнинг 7-саҳифасида ўқийсиз. Жумладан, муваффақиятсизлик Сергеев, Нестеров ва Жепаров баҳосига салбий таъсир қилган.

ОТА-ЎҒИЛ ВА 10 «ҚАРОҚЧИ»

Журналист Ўткир Жалолхонов «Бунёдкор» клубининг Миржалол Қосимов қўл остида қай даража ўзгарганлиги ҳақида таҳлилий мақола эълон қилган. Чинданам, «Қалдирғочлар»да ўзгариш катта.

ИСТАКЛАР БИРЛАШГАН САРҲАД ЁХУД 24-ТУР ОЛДИДАН

10-саҳифада Олий Лига 24-тур учрашувлари олдидан жамоаларнинг имкониятлари сараланган. «Локомотив» — «Навбаҳор», «Пахтакор» — «Қўқон-1912», «Нефтчи» — «Насаф» қарама-қаршилиги ва яна қатор қизиқарли баҳслар кутмоқда бизни. «Обод» клубининг четлатилиш сабаблари ҳам баён қилинган.

ДЎСТЛИК ХИЗМАТИ

Ўзига хос ёзиш услубига эга журналист Улуғбек Раҳмонқулов Юп Хайнкеснинг «Бавария»га келиши ҳақида мулоҳаза юритган. Чинданам, муаллифнинг фикрига қўшилмай илож йўқ.

ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: ҚАРИЧИМИЗ ШУ…

Аксарият мухлислар газетани сўнги саҳифадан бошлашлари бежизга эмас. Айнан сўнгги саҳифадаги «Офсайд» рукнида Диёр Имомхўжаев ўзининг «ўйиндан ташқаридаги» фикрлари билан ўртоқлашади. Бу сафарги «Қаричимиз шу» мақоласи ҳам анча таъсирли ва аччиқ ҳақиқатдир…

ШУНИНГДЕК…

— «Эвертон» инқирози…

— «Ювентус» ва Аньелли муаммоси

— Харри Кейн ҳақида

— «Нант»нинг эртакчиси Раньери

— Голландия, Уэльс ва Россия-2018да ўрни билинадиган термалар…

— Интервью: Серхио Бускетс билан суҳбат

— Ҳафта ўйинлари: «Атлетико» — «Барса», «Милан дербиси», «Ливерпул» — «МЮ» «жанги»

— Европа ва жаҳон футболига оид мақола ва таҳлиллар, ЖЧ-2018 саралаш якунлари.

ДАРВОҚЕ…

«Эрудит Спорт» газетасини 12 октябрь, пайшанба кунидан шаҳар ва туманингиздаги матбуот дўконлари ва хусусий тарқатувичлардан сотиб олишингиз мумкин. Шошилинг!

«Эрудит Спорт» газетаси №82-сони муқоваси:

ES82s

Фикрлар "ЕВРОФУТБОЛДА «ЮЛДУЗЛАР ЖАНГИ» ЁХУД «ЭРУДИТ СПОРТ» ЯНГИ СОНИДА ЎҚИНГ!"

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*