ТЕРМАГА НОМЗОД 5 МУРАББИЙ, «СОККЕР КЛУБ» «FUTBOL TV»ГА ЎТАДИМИ ЁХУД «ЭРУДИТ СПОРТ»ДА ЎҚИНГ!

esss80

Мамлакатимизнинг етакчи спорт нашрларидан бири «Эрудит Спорт» газетасининг 5 октябрь, пайшанба сони анонси билан таништириб ўтамиз. Қайд этиш керак, ушбу сонда қатор қизиқарли, таҳлилий-танқидий ва долзарб мақолалар ўрин олган.

ТЕРМА ЖАМОА БОШ МУРАББИЙЛИГИ УЧУН 5 НОМЗОД

Айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ким бўлиши барчани бирдек қизиқтирмоқда. Шу боис нашрнинг кириш қисмидаги мақолада терма жамоамиз бош мураббийига айланиши мумкин бўлган хорижлик номзодлар ҳақида мақола чоп этилган. Унда Гус Хиддинкнинг Одил Аҳмедов билан яхши муносабатда эканлиги-ю, Шота Арвеладзенинг Луи Ван Гал билан бирга фаолият олиб борганича қайд этиб ўтилган…

АБРАМОВ КЕЛИШИЛГАН ЎЙИНЛАРДА ИШТИРОК ЭТГАНМИ?

3-саҳифада Вадим Абрамовнинг фаолияти давомида келишиган ўйинларда иштирок этганлиги борасидаги радиода билдирган фикрлари билан танишишингиз мумкин.

БАБАЯННИНГ ЯНА БИР «ИШИ» ОШКОР БЎЛДИ…

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян олимпиячиларимизни Рио-2016 га олиб бора олмаган бўлса, бу йил терма жамоамизни ЖЧ-2018га олиб чиқа олмади. Бир неча йил олдин Бабаян терма жамоамизнинг яна бир муваффақиятсизлигига сабабчи бўлган… Албатта ўқинг! 4-саҳифада.

ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВ ЎЗБЕК ФУТБОЛИНИНГ ОҒРИҚЛИ НУҚТАСИ ҲАҚИДА

Таниқли журналист Хайрулла Ҳамидов газетадаги «Конференция» рукнида мухлислар саволларига жавоб қайтариб, ўзбек футболининг энг оғриқли нуқтаси, шарҳловчилар ҳақида фикр юритган.

«СОККЕР КЛУБ» КЎРСАТУВИ «FUTBOL TV»ГА ЎТАДИМИ?

Диёр Имомхўжаев ҳам «Конференция» рукнида «Соккер клуб» кўрсатувининг «Спорт» ТВга қайтмаслигини айтиш билан бирга бу кўрсатувнинг «Futbol TV» ёки «UzReport TV»га қайта ташкил этиш борасидаги саволларга ҳам жавоб қайтарган.

РУСТАМ АШУРМАТОВ: «БУНЁДКОР» ОЧЛГА КУБОК ОРҚАЛИ ЧИҚИШИ ШАРТ»

«Бунёдкор» ҳимоячиси Рустам Ашурматов газетага катта интервью бериб, «Динамо»га қарши ўйин олдидан бир қатор саволларга жавоб қайтарган.

ЎЗБЕК СПОРТИ «МИЛЛИОНЕРИ» — ДЕНИС ИСТОМИН

Яқинда Хитойдаги турнирда зафар қучган Денис Истоминнинг тенгсизлиги ва молиявий фаолияти ҳақидаги мақола спортсевар мухлисларни беэътибор қолдирмайди.

«ДИНАМО» ВА «НАСАФ» СЕНСАЦИЯ ҚАЙД ЭТА ОЛАДИМИ?

Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб учрашуви Самарқанд ва Қаршидаги ўйинлар олдидан жамоаларнинг финалга чиқиш имкониятлари билан танишиш мумкин.

ТЕРМА ЖАМОАМИЗ ТАРИХИДАГИ ЭНГ ҒАЛАТИ МАҒЛУБИЯТ

«Бир ўйин тарихи» рукнида журналист Ўткир Жалолхонов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг ғалати мағлубияти ҳақида яхши мақола ёзган.

МУҲАББАТИНИ ОСМОНДА УЧРАТГАН АНЗУР ИСМОИЛОВ

«Футбол ва оила» рукнида Анзур Исмоиловнинг оиласи ҳақида ажойиб мақолани ўқишингиз мумкин. Унинг муҳаббати тарихи саргузаштнинг ўзгинасидир.

ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: МАВЗУ ТУГАДИ. ВАҚТИНЧАЛИК…

Журналист Диёр Имомхўжаев ўзининг «Офсайд» саҳифасида бугунги кечинмалари ва ҳаётида кутилаётган янгиликлар ҳақида мақола ёзган. Бир нафасда ўқиладиган мақолада муаллифнинг фикрларини тезда илғай оласиз.

ШУНИНГДЕК…

— Уйқудаги «Ливерпуль»…

— Анчелотти истеъфосининг 5 сабаби

— Рейтинг: Энг қимматбаҳо 10 ҳимоячи

— «Наполи» А Серияда тенгсиз бўла оладими?

— 30 ёшни қаршилаётган Вагиз Галиулин ҳақида 10 факт

— Ҳафта ўйинлари: Месси ва Бэйл ЖЧ-2018 га бора олишадими?

— Европа футболига оид мақола ва таҳлиллар, барча чемпионатлар тўлиқ шарҳи;

ДАРВОҚЕ…

«Эрудит Спорт» газетасини 5 октябрь, пайшанба кунидан шаҳар ва туманингиздаги матбуот дўконлари ва хусусий тарқатувчилардан сотиб олишингиз мумкин. Шошилинг!

«Эрудит Спорт» газетаси №80-сони муқоваси:

Abloshka

Фикрлар "ТЕРМАГА НОМЗОД 5 МУРАББИЙ, «СОККЕР КЛУБ» «FUTBOL TV»ГА ЎТАДИМИ ЁХУД «ЭРУДИТ СПОРТ»ДА ЎҚИНГ!"

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*