ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВДАН ТАЪСИРЛИ, ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН ЖИДДИЙ МАҚОЛА ЁХУД «ЭРУДИТ СПОРТ» ЯНГИ СОНИДА ЎҚИНГ!

es788

Мамлакатимизнинг етакчи спорт нашрларидан бири «Эрудит Спорт» газетасининг 28 сентябрь, пайшанба сони анонси билан таништириб ўтамиз. Қайд этиш керак, янги №78-сонда ҳам долзарб мавзулар кўтарилган.

ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВДАН: ТОШ ОРАСИДАГИ ОЛМОСЛАР

Газетанинг кириш қисми 2-саҳифада таниқли журналист Хайрулла Ҳамидов «Тош орасидаги олмослар» мақоласи билан чиқиш қилган. Бир нафасда ўқиладиган таъсирли мақола сизни ҳам ўйга солиши аниқ. Албатта ўқинг!

КОНФЕРЕНЦИЯ

3-4-саҳифаларда ўзбек футболига оид энг муҳим воқеалар шарҳи ёритилган бўлса, 5-саҳифада мухлислар Конференция рукнида Хайрулла Ҳамидов ва Диёр Имомхўжаевларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этиб, жавоб олишган.

6-7, 10-11-саҳифалар Олий Лига тур таҳлили ва тур олдига бағишланган бўлса, 12-13 саҳифада еврофутбол якунларига бағишланган.

ШУНИНГДЕК:

— «Соккер-клуб» ТВга қайтадими?

— Ашхобод-2017: Спортчиларимизда ўсишми ёки пасайиш?

— Мунозара: Нега Бобомуродов умрбод, Толибжонов эса 10 та ўйинга четлатилди?

— Чемпионлар Лигаси 2-тур ўйинлари шарҳи

— Еврофутбол: «Кучли бешлик» чемпионатлари тур шарҳи ва рамзий жамоалар.

— Рейтинг: Энг қимматбаҳо 10 дарвозабон

— Ҳафта ўйинлари: Зидан ва Гвардиола нохуш серияга чек қўядими?

— Европа футболига оид турли қизиқарли мақола ва интервьюлар

ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: ҲУКМ АСОСЛИ БЎЛСИН!

Газетанинг сўнгги саҳифасида журналист Диёр Имомхўжаев ўзининг «Офсайд» рукнида ЎФФ ва умрбод ҳакамликдан четлатилган Рустам Бобомуродов масаласида тўхталиб, жиддий мақола эълон қилган.

«Агар ҳакам коррупцияга қўл урган бўлса, пора билан қўлга тушган бўлса, мен четлатиш қарорини тик туриб олқишлашга тайёрман. Аммо ҳеч нарса исботлангани йўқ-ку… Ва энди танганинг иккинчи томонига боқиб кўрамиз. Айтайлик, ўша учрашувга мезбонлар катта пул тикиб, ютуқни олиши керак бўлган-у, ҳакам бу ишни бузиб қўйган ва шунга четлаштирилган бўлиши мумкинми?

“Соккер клуб”нинг сўнгги сонида собиқ ҳакам айтган фикрларни эслайсизми: “Ўйини дуранг бўлган ҳакамнинг устидан ҳамма кулади, ҳеч нарса қилолмай келдингми, деб”. Бухорода ҳам дуранг бўлди…» — дея ёзилади Имомхўжаев мақоласида. Ушбу мақолани тўлиқ ўқиб чиқишинни тавсия этамиз.

ДАРВОҚЕ…

«Эрудит Спорт» газетасини 28 сентябрь, пайшанба кунидан шаҳар ва туманингиздаги матбуот дўконлари ва хусусий тарқатувичлардан сотиб олишингиз мумкин. Шошилинг!

«Эрудит Спорт» газетаси №78-сони муқоваси:

Abloshka

Фикрлар "ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВДАН ТАЪСИРЛИ, ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН ЖИДДИЙ МАҚОЛА ЁХУД «ЭРУДИТ СПОРТ» ЯНГИ СОНИДА ЎҚИНГ!"

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*