ШАҲРАМ ҒИЁСОВ: «ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗДА НАЗАРИМДА МАҚСАД ЙЎҚДЕК, УЛАРГА ЯХШИ МУРАББИЙ ҲАМ КЕРАК…»

shahramm

Бокс бўйича Жаҳон Чемпионатида чармқўлқоп усталаримиз орасидан ягона олтин медални тақдим этган Шаҳрам Ғиёсов Бухорода «Эрудит Спорт» газетаси мухбирига интервью бериб, суҳбат давомида Ўзбекистон терма жамоасига ҳам тўхталиб ўтди.

– Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон Чемпионатига чиқа олмагани сизга қандай таъсир қилди? Ҳар ҳолда футболга бефарқ эмассиз…

– Бутун Ўзбекистон аҳли футболчиларимизнинг Жаҳон Чемпионатига чиқишларини жуда хоҳлаганди. Майли ўрин олмаса ҳам, ҳеч бўлмаса Жаҳон Чемпионатига чиқсин! Лекин тақдир эмас экан! Футболчиларимиз ҳам устида тинимсиз ишлаши керак. Уларга, шунингдек, яхши мураббий ҳам керак. Жамоа таркибини ҳам ёшартириш лозим. Ҳозирги футболчиларимизда назаримда, мақсад йўқдек. 32 миллионлик мамлакатнинг ишқибозлари футболчиларга кўз тикиб туришибди, шундай экан, улар ёниб, шижоат билан майдонга тушиб, ўзларига билдирилган ишончни жон-жаҳди билан оқлашлари зарур! Юртимизда футболга катта эътибор ва имкониятлар берилган, аммо энди натижани ҳам кўрсатиш вақти келди, ўтиб кетяпти ҳам!

– «Бухоро» футбол клуби Олий Лигада етакчилар сафида бораяпти. Мухлис сифатида шаҳрингиз жамоасини қўллаб-қувватлаб турасизми?

– Албатта! Бош мураббий Улуғбек Бақоев бўлгани ҳам яхши бўлди! Ҳамшаҳарларимнинг ўйинларини қолдирмай кузатиб бораман. Қолаверса амаким Амрилло Ғиёсов ҳам клубда менежер сифатида фаолият юритади. Демакки, футбол клуби менга икки ҳисса яқин! «Бухоро» клуби билан бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз! Улар расмий сайтларида ҳар бир ғалабамни ёритиб боришади, менга табриклар ёзишади. Бундай эътибор ҳар бир спортчи учун ёқимли.

(Эксклюзив суҳбатни тўлиқ қисмини тез орада сайтимизда ўқийсиз)

Манба: «Эрудит Спорт» газетаси.

Фикрлар "ШАҲРАМ ҒИЁСОВ: «ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗДА НАЗАРИМДА МАҚСАД ЙЎҚДЕК, УЛАРГА ЯХШИ МУРАББИЙ ҲАМ КЕРАК…»"

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*