ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ «GOL» ЖУРНАЛИ ОЧИЛДИ

GolJurnal222

Мамлакатимиз футбол айвонида янгилик! 14 сентябрь, пайшанба кунидан бошлаб «GOL» журналининг илк сони дунё юзини кўради.

«Глянц муқова ва ёрқин рангларда чоп этилган 52 саҳифали янги футбол журналининг биринчи сони Европа Чемпионлар Лигасига бағишланган. Янги журнал мухлисларнинг энг нуфузли турнир бўлмиш Чемпионлар Лигасига бўлган чанқоғини қондиришига ишонамиз» — дейди «Gol» журнали муҳаррири Усмон Ибодов.

Янги журналдан устоз журналист Ахбор Имомхўжаев, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Зафар Имомхўжаев, Хайрулла Ҳамидов, Диёр Имомхўжаевларнинг тилаклари, фикр-мулоҳазалари ўрин олган.

«Gol» журналининг илк сони 14 сентябрь, пайшанба кунидан мамлакатимиз бўйлаб матбуот дўконлари ва хусусий матбуот тарқатувчилар орқали сотувга чиқади.

«Gol» журналининг илк сони муқоваси:

GolJurnal

4 Фикрлар "ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ «GOL» ЖУРНАЛИ ОЧИЛДИ"

  1. бир пайтлари бундан 18-20 йилллар олдин Хайрулла Хамидовнинг вилоятлардаги футбол мактаб интернатлари шарт-шароитлари ҳақидаги кўрсатувларини телевизор орқали кўрганимни эслайман, ҳозир ҳам Диёр Имомхўжаев, Хайрулла Хамидовлардан шундай кўрсатувларни реал ҳолатда масалан хеч ким, хеч қайси рахбарларга айтмасдан туманлардаги футбол мактабига бориб шарт-шароитлар, стадионлари ҳолатини аниқ ҳолати бўйича курсатув тайёрлашлари, иккинчи лига ўйинларини ўтказилиши уларга ажратилган стадионларни оммага кўрсатсалар яхши бўларди кеийн ушбу ҳолатларга муносабат билдирилиб аниқланган камчиликлар бартараф этилармиди.
    Афсус билан айтаман илгариги МХСК стадион энг зўр кўринишдаги ихчам қулай Тошкент шахри учун етарли даражадаги стадион эди, мен Тошкентда ўқиб юрганимда у ердаги хар бир ўйинга мухлис сифатида ташриф буюрганман, Тайёр стадионни бузиб ташлаб ўрнига янги қуришди ундан кўра шу стадонни бузмасдан бошқа бўш ердан қуриш керак эдими, ёки Бунёдкор стадионни Самарқандда бунёд этиш керак эдими деб халигача ўйлай ман сабаби Тошкентга керак эмас ундай стадион 35000 одам учун қурилган стадионга 3500 мухлис кирмаса нима керак ортиқча маблағ сарфлаб.
    Масалан: биринчи лигадаги Банкчиларни камандаси NBU-OSIYO кимга керак, футболчилар ким учун ўйнайди, уларни ютуғи кимга керак, футболчи гол урганда хурсанд бўлиб бақирадиган мухлиси бўлмаса, футбол мухлислар учун бўладиган бўлса футболни мухлисларга беринглар, ўша давлатнинг банки ажратаётган пулни Тошкентдаги камандага эмас Қора қалпоғистон, Сурхондарё, Хоразмдаги ўзларига маъқул жамоага ажратсин, қанча футбол мухлиси хурсанд бўлади, футбол кўргани фараз қилинг термиздаги ўйинга 10.000 мухлис киради, ёки бўлмаса Локаматив футболчиларни таниш билишлари, фарм-клуб аъзоларидан бошқа уйи яқин атрофда бўлган фуқаролардан бошқа ким вақт ажратиб футболга киради, агарда Локаматив хомийси давлат ихтиёридаги Ўзбекистон Темир йўлларини АЖ Сирдарё вилоятига футбол клубига хомийлик қилса Гулистондаги ўйинга 10.000 дан ортиқ мухлис хар ўйинга ташриф буюради. Қийин эмаски Локаматив клубини хомийларига битта буйруқ бериб, сенлар Гулистондаги камандаги хомийлик қиласан хохласанг Гулистон номини Темирйўлчи қилиб ўзгартир деса аввало мухлислар учун футбол берилади, стадионга мухлис киради, хеч нарса йўқотилмайди, хохласа Лакаматив хориж жамоалари билан ўйинни Тошкентдаги мухлис кирмайдиган ўйингохида ўтказаверади. менимча мухлис кирмайдиган стадионда ўйнагандан кўра мухлис тўладиган Гулистон ўйингохини ўзлари хам афзал кўриб қоладилар.
    Юқоридаги 2 таклифим бўйича ишлар куриб чиқилгандан кейин футболчилар хам уялади қандай қилиб, мен стадион тўла мухлис олдида жон бериб ўйнамайман ахир мени қанчадан қанча қариндошларим, синфдош ёки ўртоқларим стадионда кўриб туришган бўлсачи деган ўй миясига урилади ва орият учун хам ўйнайди, (Сурия футболчилари орият, номус ва хеч бўлмаса уруш ўчоғидаги халқини хурматини қилгандек)

  2. Meni fikrlarim erudit jurnalida chiqishini hohlayman.Men Shilimbetov Azizbek Qoraqalpog’iston Respublikasi Taqiyatosh Tumanidanman. O’FF ning yangi karvon boshisi Unid Ahmadjonov O’zbekistonlik futbol ishqibozlarga katta umid bo’ldi dep o’ylayman Umid Ahmadjonovda iltimosimiz Terma Jamoni misli bir daraxt daraxtga yangi bog’bon kerak yangi bog’bonni iloji boricha Evropadan olib kelish kerak chunki evropa daraxtlari kuchli mevali Terma Jamoa daraxtidagi chirigan mevalarni olib tashlash kerak ularning o’rniga yosh,mazali,foydali mevalarni yetishtirish kerak chirigan mevalar bizga kerak emas.Hurnatli Umid Ahmadjonov iltimos Terma Jamoni butunlay yangilang chirigan mevalar bizga kerak emas.Qatardagi mundialda O’zbekiston Milliy Terma Jamosini ko’rishni umid qilamiz.

    I

  3. o’tj ga ranierini oleb kelish kerak.

  4. meni gaplarimni gol dasturida e’lon qilishlaringni so’rayman.men qashqadaryodanman nima uchun yevropada jamoa g’alaba qozanadi lekin o’yin yo’q muxlislar va jamoa prizidentlari tanqid qilishadi. chunki ular bizlarga o’xshab tasodifiy g’alabada shunisigayam shukur deyishmaydi tanqid qilishadi va buni mevasi ko’rinadi.biznikilarchi o’qishga tayyorlanayotgan bola ko’zboylamachili qilib o’zini o’zi aldaydi va yakunda o’qishga kirolmaydi lekin u xohlaydi.biznikilar xuddi shunday xohlashadi lekin xohish meva bermaydi harakat/jon kuydirish bu meva.bizni umrimiz o’tyapti.sezlardan iltimos qilib so’raymiz bu narsani meni bir o’zim yoza yotganim yo’q butun xalq nomidan yozilyapti faqatgina yevropadan murabbiy oleb kelish kerak 1-darajali murabbiy bo’lishi shart xuddi guardiola/simiona/jardien/inriki/alleigri/zidane kabi murabbiylar bo’lsa futbolchi bo’lmiyman degan bolakay fikrini o’zgartiradi chunki futbol o’sadi keyin klublar paxtakordagi tiago bu bo’lmaydi 10 ta emas 1 ta o’yinchi sotib olish kerak faqatgina yulduz o’yinchi moliya tarafdan o’ylov bo’ladi meni fikrim o’zb butun realni sotib olishga qurbi yetadi axir bu o’yinchilar kelajak avlod uchun o’rnak bo’lishi kerakku nimalar qilyapmiz azamat abduraimov yaxshi lekin u xohlayapti bu juda noto’g’ri qaror. ko’p narsa murabbiyga bo’g’liq masalan men o’zim angliyada lester degan klub borligini belmas edim bu raniri bilan bog’liq u keldi hammasi o’zgardi. biz ham o’zimizni o’zimiz aldab yuraveraylikchi qayoqqacha borar ekanmiz.faqatma faqat o’zimizni aldayapmiz.meni yoshim 13 da meni sevikli o’yinchim cristiano ronaldo.

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*