КАМОЛИДДИН МУРЗОЕВ: «ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ЧИҚИШ ҲАР БИР ФУТБОЛЧИНИНГ ОРЗУСИ»

murzoyev

«Олмалиқ» клуби ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев «Эрудит Спорт» газетасига берган интервьюсида миллий терма жамоамиз ўйини борасида тўхталиб ўтди.

«Миллий терма жамоамизда энг яхши футболчилар сараланган, назаримда. Ҳаммаси жой-жойига қўйилган. Бошқа клубларда ҳам яхши футболчилар борлигини инкор этмайман. Аммо уларнинг ҳеч бирини миллий терма жамоамиздаги ўйинчилардан ўйин маҳорати ёки бошқа жиҳатлардан устун эмас! Дейлик, Марат Бикмаев миллий терма жамоамизда бўлмаса эди, унда нега бу футболчи йўқ деган эътирозни билдириш мумкин эди. Ҳозирча ҳаммаси жойида. Ҳужумчи сифатида терма жамоамиздаги ҳужум чизиғидаги ўйинчиларнинг маҳоратини юқори баҳолайман. Миллий терма жамоанинг ҳужум чизиғидаги уч ўйинчидан қайси бири чиқиши мураббийга боғлиқ. Ҳозирда терма жамоа нафақат мухлислар, балки барчанинг далдасига муҳтож. Ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Жаҳон Чемпионатига чиқиш ҳар бир футболчининг орзуси. Шундай экан, терма жамоамиз футболчилари бор куч ва имкониятларини ишга солишларига ишонаман» — дейди «Олмалиқ» клуби ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев.

1 Фикр "КАМОЛИДДИН МУРЗОЕВ: «ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ЧИҚИШ ҲАР БИР ФУТБОЛЧИНИНГ ОРЗУСИ»"

  1. MENGA TERMA JAMAONI BERISHSIN MEN O’ZBEKISTONNING HAQIYQIY KUCHINI KO’RSATAMAN BU HAZIL EMAS MEN NATIJANI 2019 YIL OSIYO CHEMPIONATIDA KO’RSATAMAN IMKON BERISHSIN KERAK LITSENZIYANIYAM OLAMAN YORDAM BERING

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*