«РОССИЯГА БОРАМИЗМИ?» ЁХУД «ЭРУДИТ СПОРТ»НИНГ ЯНГИ СОНИДА ЎҚИНГ!

errrudt

31 август, пайшанба куни сотувга чиққан «Эрудит Спорт»нинг янги №70-сони деярли Ўзбекистон миллий терма жамоасига бағишланган.

«РОССИЯГА КИМЛАР БОРАДИ?»

Газетанинг кириш қисмида «Россияга кимлар боради?» мақоласи эълон қилиниб, Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган «А» гуруҳи сўнгги икки тур ўйинларида жамоаларнинг имкониятлари таҳлил қилинган.

ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВДАН: ТЎЙ

4-cаҳифада таниқли журналист ва шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов Ўзбекистон терма жамоасининг ҳал қилувчи ўйинлари олдидан «ТЎЙ» мақоласини эълон қилган.

«…Бу гап тўйхонага кираётган меҳмонларга тегишли эмас, соат 17:00да майдонга тушиб келажак футболчиларга тегишлидир. Эй йигитлар, ўзингиз танланг –  миллат тўйидан бир кун олдинги кунни ё тўй қиласиз, ё…» — дея тугатилади мақола. Албатта ўқинг!

«БУ ФАОЛИЯТИМИЗДАГИ ЭНГ МУҲИМ УЧРАШУВ»

Терма жамоамиз футболчилари Хитойга жўнаб кетиш олдидан икки учрашув ҳақида қандай фикр билдирдилар? 5-саҳифада фикрлар ва терма жамоамизнинг тахминий таркиби билан танишасиз.

ОЛИЙ ЛИГА ТУР ЯКУНЛАРИ…

Олий Лига сарҳисоби, навбатдаги тур ўйинлари барчаси 6-7-саҳифада.

ЛЕГИОНЕРЛАР КИМ ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА?

Терма жамоамизга етиб келган футболчилар ўз клублари сафида қандай тўп суришди?

КАМОЛИДДИН МУРЗОЕВ: «ОЛИЙ ЛИГАДА КУЧЛИ ЖАМОА ЙЎҚ»

«Олмалиқ» ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев Олий Лига ўйинлари ва миллий терма жамоамиз хусусида кенг қамровли интервью берган. Жиддий фикрлар билдирилган суҳбатни 9-саҳифада мутолаа қиласиз.

ЕВРОФТУБОЛ, ЕЧЛ ВА ҚИЗИҚАРЛИ МАҚОЛАЛАР…

Газетанинг ўрта қисмидаги саҳифаларда Европа футболига оид энг сўнгги мақолалар, Чемпионатлар таҳлили, ЕЧЛ қуръаси, ЕЧЛ деворий тақвими ва қизиқарли суҳбатлар ўрин олган.

ҲАФТА ЎЙИНЛАРИ: МЕССИ СУАРЕСГА ҚАРШИ, ИСПАНИЯ ИТАЛИЯГА…

Ушбу ҳафтада жаҳон футболида терма жамоаларнинг муҳим қарама-қаршиликлари ўрин олган. Сиз кўришингиз шарт бўлган ўйинлар 47-саҳифада.

ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: ШУ ҲАЛҚ УЧУН, ШУ ЭЛ УЧУН…

Журналист Диёр Имомхўжаев ўзининг «Офсайд» рукнида миллий терма жамоамиз ўйини олдидан таъсирли чиқиш қилган:

«…Бир йилгина олдин шу кунларда карахт аҳволда эдик. Халқ йўлбошчисини йўқотиб қўйганига ишонмаётган, гарангсираётган, энди нима бўлади деб хавотирга тушган паллалар. Биз бу ҳақда ҳали кейингиларга сўзлаб ҳам берамиз. Ўшандай алфозда йигитларимиз икки қийин ўйин ўтказишди. Бирида Сурия бир амаллаб мағлуб этилди, Қатар дарвозасига урилган гол эса энди бизни узил-кесиб ташлаб кетган инсонга бағишланди. Эсладингиз-а?» — дея фикр билдирилган мақоланинг тўлиқ қисмини газетамизда ўқийсиз.

… Бу сафар ҳам анонсимизни қисқа қилишга қарор қилдик. Яхшиси ўзингиз пайшанба, 31 август кунидан сотувга чиқадиган «Эрудит Спорт»нинг янги сонини матбуот тарқатувчи дўконларидан сотиб олиб, бемалол мутолаа қилинг. Афсусланмаслигингизга кафолат бера оламиз. Шошилинг!

«Эрудит Спорт»нинг №70-сони муқоваси:

Abloshka

Фикрлар "«РОССИЯГА БОРАМИЗМИ?» ЁХУД «ЭРУДИТ СПОРТ»НИНГ ЯНГИ СОНИДА ЎҚИНГ!"

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*