ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВ ЎЗБЕК ФУТБОЛИНИ КИМ ҚУТҚАРИШИ ҲАҚИДА ЁХУД «ЭРУДИТ СПОРТ»ДА ЎҚИНГ!

Ўзбек футболидаги оғриқли муаммоларни кўзгуда кўрсатаётган «Эрудит Спорт»нинг 17 август, пайшанба куни сотувга чиқадиган навбатдаги №66-сони анонси билан қисқача таништирамиз.

ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВДАН: ЕВРОФУТБОЛДАН ЎЗИМИЗНИНГ ФУТБОЛГА…

Газетанинг кириш қисмида таниқли журналист Хайрулла Ҳамидов бу сафар якшанба кунги еврофутболдаги бош воқеаларга тўхталиб, ўзимизнинг футболга кўпроқ эътибор беришни сўраган. Муаллифнинг фикрича, ўзбек футболини мухлислар қутқара олишади. Қандай қилиб дейсизми? Унда кириш қисмидаги мақолани албатта ўқинг!

«УСТИМИЗДАН КУЛИШЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎЙИБ БЕРДИК» ЁХУД «НЕФТЧИ» МУАММОСИ КИМ ЁКИ НИМАДА?

«Пахтакор» — «Нефтчи» (6:0) учрашувидан кейин аянчли ҳолатдаги Фарғона клубининг бугунги кундаги муаммолари ҳақида ёзилган мақола. Қизиғи, шу йилнинг ўзида учта мутахассис Мурод Исмоилов ҳам, Вадим Абрамов ҳам, Тоҳир Кападзе ҳам жамоага ўғилларини жалб этган… Саркисян қадри билинмоқдами?

ЛЕГИОНЕРЛАР, ОЛИЙ ЛИГА, ОДИЛ АҲМЕДОВ СУҲБАТИ…

5-саҳифадан 11-саҳифагача Легионерлар ўйинлари, Олий Лига 17-тур сарҳисоби, рамзий жамоаси, 18-тур превьюси, Биринчи Лига баҳслари жой олган. 9-саҳифада эса Одил Аҳмедовнинг интервьюси ўрин олган. Қизиқарли суҳбат сизни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

ЕВРОФУТБОЛ…

Журналист Ўткир Жалолхонов Еврофутбол бош воқеаларини саралаш билан бирга бир қатор таҳлилий мақолаларни тақдим этган бўлса, Улуғбек Раҳмонқулов «Венгер Эволюцияси» мақоласида «Арсенал»нинг бугунги куни ҳақида мулоҳаза юритган.

Шунингдек, Италия А Серияси, Германия Бундеслигаси, Франция 1-дивизиони тақвимлари, чемпионат учрашувлари таҳлили, Интервьюлар, «Футбол ва оила» рукнида Фернандо Торреснинг ҳаёти, Каземиронинг футболгача ҳаёт йўли ёритилган.

«Футбол ва даромад» рукнида эса сўнгги бир йил давомида энг кўп даромад олган жаҳоннинг 10 клуби ҳақида мақола эълон қилинган.

46-саҳифада Ўткир Жалолхонов бошланажак Ла Лига старти олдидан ўз тахминларини олға сурган бўлса, 47-саҳифада келаётган «уик-энд»нинг энг муҳим 5 та учрашуви имкониятлари баҳоланган.

ДИЁР ИМОМХЎЖАЕВДАН: ЯРАТГАНГА ШУКУР!

Дарвоқе, газетанинг сўнгги саҳифасида Диёр Имомхўжаев «Офсайд» рукнида бу сафар ҳам ўқимишли мақола билан чиқиш қилган. Айни дамда Испанияда «Эль-Класико» ўйини атрофида бўлган журналист ҳаётидаги унутилмас воқеалар ҳақида ажойиб мақола битган. Муаллифнинг мақоласини ўқиб, унинг қувончларига шерик бўлишингиз аниқ.

… Бу сафар ҳам анонсимизни қисқа қилишга қарор қилдик. Яхшиси ўзингиз пайшанба, 17 август кунидан сотувга чиқадиган «Эрудит Спорт»нинг янги сонини сотиб олиб, бемалол мутолаа қилинг. Афсусланмаслигингизга кафолат бера оламиз. Шошилинг!

«Эрудит Спорт»нинг №66-сони муқоваси:

Abloshka

1 Фикр "ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВ ЎЗБЕК ФУТБОЛИНИ КИМ ҚУТҚАРИШИ ҲАҚИДА ЁХУД «ЭРУДИТ СПОРТ»ДА ЎҚИНГ!"

  1. Mana shu maqolalarni saytga xam quyseylar juda yaxshi bulardi. Mazza qilib uqirdik

Фикр билдириш

Your email address will not be published.


*